Xush kelibsiz mehmon! Гость | Guruh "Mehmon"

FarmInfo.uz


Oqimlar turlari
So’rovnomamiz
Saytimiz ishiga baho bering...
Barcha baholar:   76
Kichik chat
Hisobotlar
Reklama

Kasalliklarning kelib chiqish sabablari


  

Инсон табиат қўйнида яшайди, меҳнат қилади, ижод этади ва насл қолдиради. Гўзал табиатнинг саҳовати шунчалар кенгки, унинг марҳаматларини инъомларини санаб нихоясига етиш қийин.

Табиатнинг ажралмас бўлаги бўлган НАБОТОТ олами, инсонни тўйдиради, кийинтиради, унга ҳарорат бағишлайди, Ҳавони мусаффо қилади. Агар мазкур наботот оламидан биронтаси етишмаса, инсон организмида турли хасталикларнинг келиб чиқишига шароит туғилади. Масалан: — Дармондорилар, яъни Витаминлар: — А, В, В,, В2, В6> В12, С, Д, Е, РР, К, Н ва бошқалар етишмаса, инсон касалликка чалинаверади. Бу айтилган дармондориларни, инсон табиий ҳолда еб, ичиб, тоза ҳаводан нафас олиш билан организмини тўлдириши мумкин.

Инсон организми табиатдан маълум бир таргибга ва меъёрга мослаштирилган, инсоннинг вазифаси шу мувозанатни англаб, Ўзи шуни тўғри сақлаб қолишидан иборат. Организм органик оламининг юксак тараққий этган бирлиги бўлиб, ўзини-ўзи бошкара олади, шу туфайли ички муҳитнинг мудом бир меъёрда туришига эриша олади. Организмнинг тириклигини белгилайдиган бирдан-бир Ходиса, моддалар алмашувидир, у ташқи муҳит таъсирига яхлит тизим сифатида жавоб бериб, мустақил яшаш ва ривожланиб кўпайиш қобилиятига эгадир. Киши танаси ташқи муҳит билан моддалар аламашинуви тўхтаб колса, организм ҳаёти сўнади у ўлади.

Инсон танасига таъсир қилувчи сабаблар, одам гавдасининг ҳолатларини ўзгартирувчи ёки ўзгармаган ҳолда сакловчи сабаблардир. Улар ҳаво ва унга алоқадор нарсалар, овқат, сув, ичимлиқ шаҳарлар, турар жойлар, жисмоний ва нафсоний ҳаракатлар, уйку ва уйғоклик бир ёшдан бошка бир ёшга ўтиш, жинс эътибори, ҳунарлар, одатлар, атроф муҳит одам табиатига тескари ёки тескари бўлмай таъсир қилувчи сабаблардандир. Таннинг мустаҳкамлиги ва барқарорлиги бирон-бир нарсага боғлиқдир. Масалан: — семизлик совук мижознинг оқибатидир. Қизиллик қоннинг, сариқлиқ сафронинг оқибатидир, ёки ғазаб хайвоний кучнинг нофаол ҳаракатининг оқибатидур. Иффат мўьтадил даражадаги шахват кувватининг оқибатидур.

         Донишмандлик-сўзловчининг оқибатидур. Одам танаси аъзоларига таъсир этувчи минглаб омиллар ичида овқатланиш катта аҳамиятга эга. Инсоннинг вазифаси тананинг табиий ҳолатини  ўзгартирмаслигига, касал бўлмаслик мабодо вазият юзага келганда ҳам тезда табиий ҳолатини тиклаб олишдан иборат. Баъзи касалликлар наслдан наслга кучади, уни синчиклаб текшириш заpyp. Хаётий қувватини юрак ва томирларни ҳаракатлантирадиган кучга эга бўлган руҳни тўлдириш учун: — «Табиатнинг фарзанди Табиатга эргашади» — «Табиатнинг ўзи даволайди» — деган жумлаларда жон бор, шуларга эътибор берилиши шарт. Бунинг учун Уз мижозига караб меъёрида овқатланиш ва бажариладиган кпйфиятларни англаб, уларга амал қилиб бориш кифоя. Заҳарли молдалардан тозаланиб туриш, яъни ОЙДА САНО, ХАФТАДА ХАМMOM шиорига амал қилиб туришса, ҳар хил касалликларнинг келиб чиқишини олди олинади.

Минг афсуски хозирги замонда: — мижози хил, лекин касали бир хил бўлган беморларга, бир хил дори тавсия этилади. Бу хамма вакг ҳам ижобий таъсир қилмайди, бундай ҳолатларда табиблар дорининг таъсир кучини изоҳлаб беролмайдилар, сабабини бошқа нарсадан кўрадилар. Хозирги кунда табиблар тавсия этаётган янгидан-янги дори-дармонларнинг фойдасидан кўра зарари кўпрок

Масалан: — Сульфаниламид препаратларини қўпроқ истеъмол қилинганда: — бронхлар астмаси, дерматит, нефрит, Кандли диабет касалликларини келиб чиқишига сабабчи булса, ннгибиотикларни қўпроқ истеъмол килганда: — танада хасталикка қаршилик курсатиш омилларининг яъни, иммунитетнинг йУколишига олиб келиши мумкин.